2021 йилда давлат бюджетига 10,7 триллион тенге солиқ тушди – ҚР Молия вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда Давлат буджетига солиқ тушумлари режаси 103,6 фоизга бажарилди(режа бўйича 10 346,9 миллиард тенге, 377,4 миллиард тенге ортиғи билан, яъни 10 724,3 миллиард тенге тушди), 2020 йилга нисбатан 25,3 фоизга ёки 2,11 миллиард тенгега тенгега ошди.

Бу ҳақда Лфяштащкь Қозоғистон Молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, республика бюджети 102,1 фоизга бажарилган (режа бўйича 6 913,8 миллиард тенге ўрнига 144,1 миллиард тенгега ортиғи билан 7 057,9 миллиард тенге тушди), 2020 йилга нисбатан 26,6 фоизга ёки 1 482,1 миллиард тенгега ошди.

– Маҳаллий бюджет 106,8 фоизга бажарилди (режа бўйича 3 433,1 миллиард тенге ўрнига 233,3 миллард тенге ортиғи билан 3 666, 4 миллиард тенге тушди) 2020 йилга нисбатан 22,8 % ёки 681,0 миллиард тенгега ошди.

2020 йилга нисбатан республика бюджетига тушумларнинг энг катта ўсиши нефтдан олинадиган даромад солиғи ҳисобига 533,7 миллиард тенге ёки 34,2%, экспорт божхона тўловлари бўйича 441,0 миллиард тенге ёки 1,8 баробарга, ЕОИИ давлатларидан импорт қилинадиган қўшилган қиймат солиғи бўйича 235,8 миллиард тенге ёки 34,7%, учинчи давлатлардан импорт қилинадиган қўшилган қиймат солиғи бўйича 149,3 миллиард тенге ёки 23,1% ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи бўйича 116,8 миллиард тенге ёки 35,1 фоизни ташкил этди.

Даромадларнинг ўсишига қуйидаги омиллар ёрдам берди.

2021 йилда 2020 йилга нисбатан экспортнинг асосий товарлари нархлари, жумладан нефт - 68,7%, мис - 50,8%, алюминий- 44,2%, рух - 32,2%, кумуш - 22,5%, қўрғошинга 20,4% ва олтин учун 1,7% ошди. Нефтга экспорт божхона тўловлари ставкаси 69,2 фоизга ошди (1 тонна учун ўртача ставка 2020 йилда – 37,9 доллар, 2021 йилда – бир тонна учун 64,2 доллар).

Учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 14,1 фоизга ўсди (экспорт 25,8 фоизга ўсди, импорт 6,2 фоизга камайди).

2021 йилда 2020 йилга нисбатан савдо айланмаси 58,7 фоизга ошган (93 231 миллиард тенгедан 147 991 миллиард тенгегача). 2021 йилда назорат-касса машиналаридан онлайн солиқ тўловчига тўғри келадиган ўртача даромад 16,6 фоизга (38,3 миллион тенгедан 44,7 миллион тенгегача) ўсди.

Сўнгги хабарлар