2020 йилда 11 мингга яқин этник қозоқ ватандош мақомини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 10,9 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда 1991 йилдан бери 1 миллион 68,3 минг этник қозоқ Қозоғистонга қайтиб келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Бу йил Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи – Хитойдан (56,9%) келган. Ўзбекистондан 27,7%, Туркманистондан 9,1%, Мўғулистондан 3,4% ва бошқа мамлакатлардан 2,9% келган.

Улар асосан Алмати (53,1%) ва Манғистау (13,2%) вилоятларига, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Чимкент шаҳарларига (3,3%) жойлашдилар.

9 ой натижаларига кўра меҳнатга лаёқатли ватандошлар сони 57,2%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 32,5% ва нафақахўрлар 10,3%ни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар