18:09, 18 Февраль 2022 | GMT +5
2011 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Атирауда қўлга олинди
ATYRAÝ. Kazinform - Атирауда 2011 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полиция полковниги Нурхат Оразбаевнинг сўзларига кўра, хорижлик Атирауга феврал ойи бошида келган.
«Атирау шаҳар ички ишлар бошқармаси Миграция хизмати ходимлари томонидан 2011 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Халқаро қидирувда бўлган гумонланувчининг шахси доимий назоратга олинган Ички ишлар вазирлигининг миграция маълумотлар базаси орқали аниқланди. Унга нисбатан 2011 йилда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати РФ Жиноят кодексининг 322-моддаси 1-қисми бўйича қидирув эълон қилган», — деди Нурхат Оразбаев.
Муаллиф: Бек Мустафа