08:47, 20 Май 2025 | GMT +5
20 май куни Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда
ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 20 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

“Антициклон Қозоғистоннинг кўп қисмида қуруқ об-ҳавога олиб келади. Фақат Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимоли-ғарбий қисмида циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан момақалдироқ, дўл ва кучли шамол эсиши ва ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат жанубида чанг бўрони, марказ ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин”, - дейилади хабарда.