20 август куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 20 август куни Қозоғистонда синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

Шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари Қозоғистоннинг шимоли, шимоли-ғарби, марказий ҳудудларида ўз таъсирини сақлаб қолади – момақалдироқ ва ёғингарчилик бўлади, шимоли-ғарбда, шимолда дўл ёғиши мумкин. Республиканинг ғарби, жануби, шарқида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, шимол, ғарб ва марказда кечаси ва эрталаб туман тушади, жанубда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.
Алмати вилоятида, Жетису вилоятининг жануби-шарқи, шарқида, Улитау вилоятининг шарқида, Атирау вилоятининг шимоли ва жанубда, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида ёнғин хавфи юқори.
Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Жамбил вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Алмати вилоятининг ғарб, шимол ва шарқида, Атирау вилоятининг ғарб ва шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Қарағанди, Ақтўбе вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 август куни Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.