20-22 апрель кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда яқин уч кун ичида туман тушиши, кучли шамол эсиши, жанубий вилоятларда эса чанг бўрони кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
None

«Бутун давр давомида мамлакат ғарбида ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида, шимолда ва шарқда, давр охирида республика жанубида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади: ёмғир ёғади, момақалдироқ, шимолда, шарқда ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида - ёмғир ва қор ёғади, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши кутиляпти. Шимоли-ғарбий антициклон республиканинг қолган ҳудудларига Скандинавия минтақаларидан ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво олиб келади. Республикада туман тушиши, кучли шамол эсиши, жанубий вилоятларда чанг бўрони кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар