19 июль куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 2023 йил 19 июлда Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради: ёмғир ёғади, шимолий ва ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғади, чақмоқ, дўл, бўрон кутилади.

Республиканинг фақат шарқида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши, жанубда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда.

Жамбил, Алмати, Шарқий Қозоғистон вилоятлари, Жетису вилояти, Қарағанди вилояти жанубида, Абай вилоятида 35-42°С иссиқ бўлади.

Туркистон, Жамбил, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Ақмола вилояти, Улитау, Абай, Жетису вилоятларининг кўп қисмида, шимоли-ғарбда, жанубда, Манғистау вилояти марказида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шарқида Ақтўбе вилоятининг жануби, жануби-шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Атирау вилоятининг ғарбида, Қизилўрда вилоятининг шарқи ва марказида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.


Сўнгги хабарлар
telegram