1897 йилдан бери Қозоғистон аҳолиси сони қандай ўзгарган
ASTANA. Kazinform — XIX аср охиридан буён замонавий Қозоғистон ҳудуди аҳолиси сони қандай ўзгаргани ҚР Стратегик режалаштири ва ислоҳотлар Миллий статистика бюроси томонидан тақдим этилди, деб хабар беради Каzinform.

1897 йилда Россия империясининг биринчи умумий аҳоли рўйхатига кўра, кейинчалик Қозоғистон АССР таркибига кирган ерларда 4,3 миллион киши истиқомат қилган, шундан 3,5 миллиони қозоқлар эди.
Йиллар бўйича аҳоли динамикаси қуйидагича эди:
- 1913 — 5,5 млн
- 1920 — 5,4 млн
- 1922 — 5,3 млн
- 1939 — 6 млн
- 1959 — 9,2 млн
- 1970 — 13 млн
- 1979 — 14,6 млн
- 1984 — 15,6 млн
Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистон аҳолиси 1991 йилда 16,4 млн кишини ташкил этди.
Миграция оқими туфайли 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 14,9 млн кишига камайди. 2010 йилда у яна 16 млн кишига етди - 16,2 млн киши. 2023 йил ноябрь ойида аҳоли сони 20 млн кишига етди. Сўнгги маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 20,3 млн кишини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Совет давридаги демографияси ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик.