08:25, 17 Февраль 2025 | GMT +5
17 февраль куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ҳудудларида 17 февраль куни хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз-консультация эълон қилинди.

Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида қор ёғади.
- шимоли-ғарбда қалин қор ёғади, жануби-ғарбда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақатгина республиканинг шимоли-шарқида ва жанубида антициклон тизмаси таъсирида ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлади. Мамлакатнинг шимоли ва ғарбида изғирин бўлади ва шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ва бўрон бўлиши ҳақида хабар берган эдик.