14:32, 11 Март 2022 | GMT +5
16 март куни ҚР Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Мажилис раиси Ерлан Қошанов Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Республикаси Конституцияси 58-моддаси 4-банди 2) бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2022 йил 16 март соат 11 да Нур-Султан шаҳрида чақирилсин», - дейилади буйруқ матнида.