1500 дан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди

ASTANA. Kazinform – 1 феврал ҳолатига кўра, 1 539 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.
None

1991 йилдан бери республикага жами 1 млн 108,5 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (50%) Ўзбекистондан, 16,3 фоизи - Хитойдан, 15,9 фоизи - Россиядан, 8,4 фоизи - Туркманистондан, 4,5 фоизи - Мўғулистондан ва 4,9 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан Алмати (27 фоиз), Манғистау (16,6 фоиз), Туркистон (7,1 фоиз) ва Жамбил (3,6 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Астана (10,5 фоиз), Алмати (7,6 фоиз) ва Чимкент (6,5 фоиз) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 69,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 22,7 фоизини, нафақаҳўрлар 8,2 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 20,1 фоизи олий маълумотли, 40,9 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 35,2 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 3,8 фоизи маълумотсиз.

Сўнгги хабарлар