15 та ҳудудда сайлов участкалари ўз ишини якунлади

Хусусан, Абай вилоятида - 475, Ақмола вилоятида - 717, Алмати вилоятида - 606, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 537, Жамбил вилоятида - 493, Жетису вилоятида - 447, Қарағанди вилоятида - 642, Қостанай вилоятида - 745 та, Павлодар вилоятида 528 та, Шимолий Қозоғистон вилоятида 640 та, Туркистон вилоятида 919 та, Улитау вилоятида 136 та, Астанада 406 та, Алматида 600 та, Чимкентда 311 та сайлов участкаси ишни тўхтатган.
Эндиликда комиссия аъзолари кўрсатилган участкаларда сайлов бюллетенларини санашга киришади.
Айни дамда 5 та вилоят, яъни Ақтўбе, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Бу ҳудудларда овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 ва пойтахт вақти билан 21:00 да якунланади.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг хорижий давлатлардаги муассасалари ёнида очилган 68 та сайлов участкасидан 10 таси ўз ишини якунлади.
57 та сайлов участкаси ҳамон ишламоқда. Битта участка ҳали очилмаган.
Хусусан, Сан-Францискодаги участка Астана вақти билан соат 21:00да очилади.