15 август куни Қозоғистонда момақалдироқли ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида 15 август куни момақалдироқли ёмғир ёғиши, жануби-шарқи ва шарқида тоғли туманларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
None

Фақатгина республика жанубида юқори атмосфера босими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол бўлиши мумкин. Мамлакат шимолида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Кундузи Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида дўл ёғиши мумкин.

Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг аксарият ҳудудларида кундузи 37°C гача жазирама бўлади.

Сўнгги хабарлар