13:34, 13 Июль 2022 | GMT +5
14-16 июл кунлари Қозоғистонда кучли жазирама ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 14-16 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Эрон вилоятларидан келаётган иссиқ ҳаво массалари деярли бутун Қозоғистон ҳудудига ўз таъсирини ўтказа бошлайди ва ёзги ҳаво ҳарорати ўзлари билан бирга олиб келади. Ҳатто мамлакат шимолида ҳам кундузи термометрлар 30-35 даража иссиқни қайд этади. Аммо, юқори ҳароратли фонга қарамай, момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бироқ 15 июлдан ғарбга, 16 июлдан шимолига Шимолий циклон таъсир қила бошлайди, бу ҳаво ҳароратининг бироз пасайишига олиб келади», — дейилади «Қазгидромет» хабарида.