08:15, 13 Август 2023 | GMT +5
13 август куни Қозоғистонда шарқда кучли ёмғир ёғади, ғарбда жазирама иссиқ бўлади
ASTANA. Kazinform –Қозоғистон Республикасининг ғарбий ярмида об-ҳаво ёмғирсиз бўлади. Шарқий ярми эса атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади ва мамлакатнинг шимоли-шарқида, шарқида ва жануби-шарқида момақалдироқ, кучли ёмғир, дўл, бўрон кутилади.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол бўлади. Қозоғистон Республикасининг шимолий, шимоли-ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Атирау вилоятининг жануби-ғарбий қисмида кун давомида 41°C гача бўлган жуда кучли иссиқлик сақланиб қолади. Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Манғистауда кундузи 37-40 даража иссиқ ҳарорат сақланиб туради.