17:07, 12 Июнь 2023 | GMT +5
13-15 июнь кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 13-15 июнь кунлари атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, 14 июнда мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида кучли ёмғир, дўл ёғади, жанубий ва жануби-ғарбий қисмида эса чанг бўрони кузатилади, дея хабар беради Kazinform.
Шимолий ва шарқий ҳудудларда ҳаво ҳарорати ўзининг иқлимий курсига қайтади, ҳатто ҳаво ҳароратининг қисқа муддатли пасайиши кечаси +5+15° гача, кундузи +17+25° гача тушиши кутилмоқда.
13-14 июнь кунлари мамлакат ғарбида кундузи ҳаво ҳарорати +40+41° гача кўтарилиши кутилмоқда.