12 июлдан бошлаб Токиода коронавирус билан боғлиқ фавқулодда ҳолат жорий этилади

TOKYO. KYODO-Казинформ - Япония ҳукумати коронавирус инфекцияси туфайли Токиода 12 июлдан 22 августгача фавқулодда ҳолат эълон қилади, деб хабар беради Kazinform Kyodoга асосланиб.
None
None

Инфекция тарқалишига қарши кураш бўйича марказий штаб-квартирасини мувофиқлаштирувчи Япониянинг Иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимура бу ҳақда пайшанба куни экспертлар комиссиясининг йиғилишида журналистларга маълум қилди.

«Токиода юқтиришлар сони кўпайишда давом этмоқда ва «дельта» штамми тарқалмоқда. Шунинг учун инфекциянинг олдини олиш ва соғлиқни сақлаш тизимини ҳимоя қилиш мақсадида биз 12 июлдан 22 августгача фавқулодда ҳолат режимини жорий қиламиз», - деди у.

Шундай қилиб, фавқулодда ҳолат 23 июлдан 8 августгача Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари пайтида амалда бўлади.

Нишимуранинг таъкидлашича, ушбу давр учун Вазирлар кабинети жанубий Окинава префектурасида фавқулодда ҳолат жорий қилмоқда. Бундан ташқари, шарқий Чиба, Сайтама ва Канагава префектураларида ҳамда ғарбий Осакада инфекция тарқалишига қарши кучайтирилган чоралар 22 августгача узайтирилди.

Сўнгги хабарлар