10 йилдан кейин Қозоғистонда иқлим қандай бўлади

изменение климата
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги иқлим ўзгаришига мослашиш бошқармаси бош эксперти Айжан Мамедалиева Kazinform агентлигига мамлакатдаги иқлим ўзгариши бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг биринчи натижалари ҳақида маълум қилди.

“Қозоғистон, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби, иқлим ўзгаришига заиф давлат ҳисобланади. Кейинги ўн йилликларда Қозоғистонда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилди. Ҳар 10 йилда ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 0,32 даражага кўтарилади. 2030 йилда бу кўрсаткич 1,7-1,9 даражага, 2050 йилда 2,4-3,1 даражага, 2100 йилда эса 3,26 даражага ошади”, - дейди эксперт.

Айжан Мамедалиеванинг фикрича, ҳароратнинг кескин ошиши инсон саломатлиги, табиий экотизим, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда инфратузилмага салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Йил давомида ёғингарчилик миқдорининг ўзгариши қурғоқчиликни янада кучайтириши, мамлакатдаги намлик заҳираларининг камайишига, сув танқислигининг ошишишга олиб келиши мумкин. Иқлим ўзгариши туфайли музликлар эриб, чўлланиш тезлашмоқда. Марказий Осиёдаги музликлар йилига 0,2-1% га қисқаради. Кейинги 50-60 йил ичида Тянь-Шань ва Помир тоғларидаги музликлар 14-30 фоизга эриб кетди”, - дейди эксперт.

Сўнгги хабарлар