10 ойда Қозоғистонда 11,7 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда январдан октябргача 11,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг 10 ойида қурилиш ишлари ҳажми 5 фоизга ошган.

«Кўрсаткичнинг ижобий ўсиши 17 та ҳудудда қайд этилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Чимкент шаҳри, Ақмола, Қизилўрда ва Алмати вилоятларида кузатилди. Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 11,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга кўпдир. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткич Туркистон, Ақмола, Алмати вилоятлари ва Чимкент шаҳрида кузатилди»

, - деди у.

Индекснинг пасайиши Улитау, Манғистау, Атирау, Абай вилоятлари, шунингдек, Астана шаҳрида қайд этилган.

Муаллиф: Еимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар