10 мингдан ортиқ қозоқстонлик мактаб ўқувчилари француз тилини ўрганишади

10 мингдан ортиқ қозоқстонлик мактаб ўқувчилари француз тилини ўрганишади
Фото: Kazinform

ҚР Таълим вазирлиги қозоқ мактабларида француз тилини ўрганиш бўйича статистик маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

“Ҳозирги кунда француз тилини 8 та мактабда 380 нафар ўқувчи биринчи чет тили сифатида, 38 та мактабда эса 9948 нафар ўқувчи иккинчи чет тили сифатида ўрганмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликда таъкидланишича, иккинчи чет тилини (немис, француз) факультатив фан сифатида ўқитиш давлат-гуманитар йўналишдаги мактабларда (гимназияларда) ўқувчиларнинг эҳтиёжлари, ўқитувчиларнинг мавжудлиги ва ота-оналарнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек мамлакатда Қозоғистон-француз университетини очиш режалари ҳақида маълум қилган эди.

Агентлик аввал хабар қилганидек, Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлиги ҳозирда халқаро мактабларни очиш бўйича келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ яратиш устида ишламоқда. Келишувга кўра, 2025 йилгача Астана ва Алмати шаҳарларида француз тилидаги мактаблар очиш режаси бор.

Сўнгги хабарлар