1 сентябрда Қозоғистонда 83 та янги мактаб очилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 267 минг ўринли 232 мактаб қурилмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди.

Комфортная школа в Аркалыке
Фото: Управление образования Костанайской области

“Мактаб қурилишига тўхталадиган бўлсак, айни пайтда 267 минг ўринли 232 мактаб қуриляпти. 1 сентябрда 115 минг ўқувчига мўлжалланган 83 та янги мактаб фойдаланишга топширилади. Йил охиригача 140 минг ўқувчига мўлжалланган 111 та мактаб қурилиши тугалланади”, — деди Ғ.Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, жорий йилда жами 190 минг ўқувчи таълим олаётган 245 та мактабда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти, шундан 145 таси қишлоқ, 100 таси шаҳар мактаблари. 1 сентябрга қадар жами 99 минг ўқувчи таҳсил олаётган 127 та мактабда таъмирлаш ишлари якунланади. Бу ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳокимликлар зиммасига юкланган. Айни пайтда Алмати, Атирау ва Абай вилоятларида ишни кучайтириш керак.

“2025 йилда 69 мингдан ортиқ ўқувчи таълим оладиган 1 минг қишлоқ мактабини модернизация қилиш режалаштирилган. Айни пайтда бу режа 733 та мактабда ёки 73,3 фоизга бажарилган. Алмати, Жамбил, Манғистау, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида модернизация режасининг тўлиқ амалга оширилмаслиги хавфи бор”, — деди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, бу йил боғчалар ваучерли молиялаштириш тизимига ўтказилади.

Сўнгги хабарлар