1 май куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 1 май учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

п
Фото: freepik

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳалари об-ҳавога таъсир қилади.

“Момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади, кечаси жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, Қозоғистоннинг ғарбида ва жануби-шарқида дўл ёғади. Фақат шимолий ва марказий Қозоғистонда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсади, жануби-шарқда чанг бўронлари кўтарилади, кечаси ва эрталаб туман тушади. Қостанай вилоятининг ғарбида ва шарқида, Улитау вилоятининг шимолида ва шарқида, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида, Ақмола вилоятининг ғарбида, жанубида ва шарқида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида, Павлодар вилоятининг ғарбида ва жанубида, Абай вилоятининг ғарбида ва шимолида 1-4 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ақтўбе вилоятининг шимоли-шарқида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар