1 июнь куни Нур-Султанда болалар фестивали бўлиб ўтади

«Balapan әлемі» фестивали 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади.
Маданий тадбир соат 11:00 да Нур-Султан шаҳридаги Ишим дарёси соҳилидаги амфитеатрда бўлиб ўтади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, концерт дастурида Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 800 нафарга яқин иқтидорли болалар ва эстрада юлдузлари иштирок этади.
«Фестивал доирасида амфитеатр ҳудудида миллий спорт турлари ва кўнгилочар майдончалар ташкил этилади, асфальтга расм чизиш танлови ўтказилади. Шунингдек, «Balapan» әлемі» китоб кўргазмаси, пойтахтимиздаги мактаб ўқувчиларининг ҳунармандчилик тўгараклари ўқувчилари томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади. Бундан ташқари, тадбир давомида болалар қувноқ аниматорлар ва цирк ижрочиларининг санъатидан баҳраманд бўлишади», -дейилади хабарда.
Фестивал давомида Ақтау, Жезқазған, Қизилўрда ва Семей шаҳарларидаги болалар учун тадбирлар жонли эфирда бўлиб ўтади.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари концертни бепул томоша қилишлари мумкин. Телетомошабинлар учун «Balapan Әлемі» фестивали «Balapan» телеканалида соат 12:00 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, тадбир «Balapan» телеканали томонидан Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.