07:06, 01 Февраль 2023 | GMT +5
1 феврал куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиб, туман тушиши мумкин
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 1 феврал кунги об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.
Қозоғистон Республикасининг шимолий ва шарқий вилоятлари Шимолий циклон таъсирида бўлади, шу сабабли қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Республиканинг жанубий вилоятларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёғингарчилик (қор, ёмғир) баъзан кучли ёғади.
Мамлакатнинг жануби ва жануби-шарқида кучли шамол эсади, туман тушиши ва муз қотиши мумкин.