1 апрелдан қозоғистонликлар Кореяга визасиз боришлари мумкин бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрелдан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон фуқаролари учун виза талабларини ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги келишув қайта тикланади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
None
None

Аввалроқ у Жанубий Корея томони томонидан COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди. Шундай қилиб, Қозоғистон фуқаролари – миллий паспорт эгалари - Корея Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз қайта киришлари мумкин.

Агар сиз Корея Республикасида ишлаш, ўқиш ёки яшаш ниятида бўлсангиз, виза олишингиз керак.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда хорижий фуқароларнинг Корея Республикасига киришига рухсат беришнинг «К-ЕТА» электрон тизими мавжуд. Унга кўра, мамлакатга визасиз режимда келувчи хорижликлар парвоздан 24 соат олдин www.k-eta.go.kr веб-сайти орқали режалаштирилган ташриф ҳақида электрон хабарнома шаклида ариза топшириш ва кейин Жанубий Корея расмийларидан мамлакатга кириш учун рухсат олиш талаб қилинади. Бундай рухсатнома бўлмаса, авиакомпания самолётга чиқишдан бош тортишга мажбур бўлади.

Бундан ташқари, Корея Республикасига сафар қилаётган фуқароларга Корея Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги консуллик муассасаларида ушбу давлатда қўлланилаётган эпидемияга қарши чоралар тўғрисидаги маълумотларни олдиндан аниқлаб олиш тавсия этилади.


Сўнгги хабарлар