1-5 ноябр кунлари Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилади

TASHKENT. Kazinform - 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Маълум қилинишича, Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан жорий йилнинг 1-5 ноябр кунлари Интернет тармоғи орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган.

Онлайн тадбирда census.stat.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.

Статистика қўмитаси фуқароларни 1-5 ноябр кунлари синов тариқасида Интернет тармоғи орқали аҳолини онлайн рўйхатга олиш жараёнларига фаол иштирок этишга чақирмоқда.


Сўнгги хабарлар