Ўзбекистонда 9 ойда 3,2 млн дона телефон импорт қилинган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 370,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,2 млн дона мобиль телефон импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 219,9 минг донага ёки 7,4 % га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 2 488 985 дона;
  • Вьетнам – 619 249 дона;
  • БАА – 65 332 дона;
  • Ҳиндистон – 31 858 дона;
  • Корея – 4 862 дона;
  • Бошқа давлатлар – 2 246 дона.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади.