Қозоғистонда давлат хизматлари соҳаси ходимларининг касб байрами тасдиқланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 15 апрел – давлат хизматлари соҳаси ходимларининг байрами сифатида тасдиқланади. Бу ҳақда «Ашиқ» НҲҲ порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида ёзилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг «Давлат байрамлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори – «Давлат хизматлари соҳаси ходимлари куни – 15 апрел» дейилган банди 5-1-банди билан тўлдирилсин», — дейилади ҳужжатда.

Қарорга илова қилинган тушунтиришда мазкур ташаббус давлат хизматлари соҳасида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида корпоратив маданиятни юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланган.

«Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг умумий сони 20 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Бироқ бугунги кунда давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси ходимлари ўз касб байрамларини нишонлаш имкониятига эга эмас, бундай байрам бўлмагани учун улар ўзларини ягона касб-ҳунар ҳамжамиятига мансублигини ҳис қилмаяпти. Ушбу касб байрамининг рўйхатга киритилиши уни касбий ҳамжамиятнинг ягона соҳасига тегишли эканлигини ҳис қилиш имконини беради ва корпоратив маданиятни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дейилади қарорда.

Қарорнинг жамоатчилик муҳокамаси 1 мартга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар