Зулфия Сулейменова АҚШ билан тузилган метан шартномаси ҳақида гапирди

Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро экологик шериклик бўйича махсус вакили Зулфия Сулейменова Silk Way телеканалининг New Time кўрсатувига интервью берди. У Дубайда бўлиб ўтган CОР-28 иқлим конференцияси доирасида метан чиқиндиларини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни жадаллаштириш бўйича Қозоғистон ва АҚШнинг қўшма баёноти ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.

Зулфия Сулейменова
Фото: видеодан кадр

- Қозоғистон 2030 йилгача эмиссияларни (метан эмиссиясини) 30 фоизга камайтириш бўйича глобал ташаббусни қўллаб-қувватлади ва метан чиқиндиларини камайтириш бўйича глобал мажбуриятга қўшилишга қарор қилди. Ушбу ташаббус доирасида АҚШ билан музокаралар олиб бордик, – дейди Зулфия Сулейменова.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон бир неча йўналишда ишламоқчи, яъни метан чиқиндиларини камайтириш бўйича ишларни техник жиҳатдан тезлаштириш ва фаоллаштириш. У кўмир конларида метан чиқиндиларини камайтириш, кўмир қатламларини дегассация қилиш, нефть ва газ соҳасида тешикларни (утечка) аниқлашни ўз ичига олади.

- Қўшма баёнотда айтилишича, Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг нефть-газ секторида метан чиқиндиларини имкон қадар паст даражага камайтириш бўйича инвестицияларни сафарбар қилиш учун ҳамкорлар билан ишлашга тайёр. Бунинг учун камида 1,4 миллиард АҚШ доллари (умумий қиймати) керак, — деди Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро экологик шериклик бўйича махсус вакили.

Яқинда Давлат раҳбари Қозоғистон метан чиқиндиларини камайтириш бўйича глобал мажбуриятга қўшилиши ҳақида маълум қилди. Шундай қилиб, Қозоғистон АҚШ билан биргаликда метан чиқиндиларини тез камайтириш бўйича сиёсат ва лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишга тайёр.

Аввалроқ Қозоғистон ва АҚШ метан чиқиндиларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни жадаллаштириш бўйича қўшма баёнот бергани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар