Зилзила Алматидан 376 км узоқликда қайд этилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи томонидан 2023 йил 14 июнь куни соат 02:17 дақиқа 56 сонияда зилзила қайд этилди, деб хабар беради Kazinform.
None

«Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 376 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 11.8. MPV магнитудаси - 5,1. Эпицентр координаталари 42,13° шимолий кенглик 81,26° шарқий узунлик. Чуқурлиги - 5 км. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (MSK-64 шкаласи бўйича): йўқ»,- дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар