Алматидан 276 км узоқликда зилзила содир бўлди

Қирғизистон
Фото: static.vkurse.kz

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” сейсмик станциялари тармоғи 2023 йил 26 сентябрь куни соат 12:31 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

CОМЭ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 276 км жануби-шарқда Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 8,8 балл. MPV Магнитудаси 4.3. Чуқурлиги 10 км. Сезувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ.

Сўнгги хабарлар
telegram