Жумағулов ва Маклин жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

ASTANA. Кazinform - Бугун Алмати шаҳрида Жалғас Жумағулов жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.

Жалғас Жумағулов
Фото: UFC

Унинг вазни рақибидан бироз енгилроқ бўлиб чиқди. Қозоғистонлик файтернинг соф вазни 57,4 кг бўлган бўлса, рақиби Маклинники 57,6 кгни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 24 февраль куни “Алмати Арена” спорт мажмуасида аралаш яккакурашлар бўйича NAIZA 57 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жангида қозоғистонлик Жалғас Жумағулов америкалик Кливленд Маклинга (17-11) қарши жанг қилади.

Бундан ташқари, ушбу жанг доирасида хитойлик Тайлақ Нуражи (8-1) ва Дуглас Де Оливейра (13-7), Жуман "Арлан" Жумабеков (13-7) ва қирғизистонлик жангчи - Қанат "Тайсон" Келдибеков ( 22-9) ўртасидаги жанглар бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар