Жорий йилда Ўзбекистонга бораётган қозоғистонлик сайёҳлар сони 35 фоизга камайди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 155,9 минг қозоғистонлик Ўзбекистонга саёҳат қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Өзбекстан
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қозоғистонлик сайёҳлар сони 85,5 минг кишига ёки 35,4 фоизга камайган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь ойида 7 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга даволаниш учун борган. Уларнинг 4800 нафари Тожикистон фуқаролари, 1000 дан ортиғи эса даволанаётган қозоғистонликлардир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида 1,2 миллион қозоғистонлик қариндошлари билан учрашиш учун Ўзбекистонга борган эди.

Сўнгги хабарлар