09:04, 13 Январь 2024 | GMT +5
Ўтган йили 1,2 миллион қозоғистонлик қариндошлари билан учрашиш учун Ўзбекистонга борган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга яқинлари билан учрашиш учун қуйидаги давлатлар фуқаролари келган:
- Тожикистон — 2030,5 минг киши;
- Қирғизистон Республикаси – 1702 минг киши;
- Қозоғистон – 1245,8 минг киши;
- Туркия - 49,3 минг киши;
- Туркманистон - 9,6 минг киши;
- Жанубий Корея - 7,4 минг киши;
- Озарбайжон - 6,6 минг киши;
- Беларусь - 6,3 минг киши;
- Бошқа мамлакатлар - 503,6 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижликлар келган.
Муаллиф: Алихан Асқар