Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижликлар келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform ЎР Статистика агентлигига таяниб.

Ўзбекистон
Фото: ЎР Статистика агентлиги

2023 йилда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

— қариндошларни йўқлаш – 5,6 млн киши;

— дам олиш – 773,2 минг киши;

— хизмат юзасидан– 143,5 минг киши;

— тижорат – 70,4 минг киши;

— даволаниш – 61,3 минг киши;

— ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.

Сўнгги хабарлар