Жорий йилда Транскаспий халқаро транспорт коридори орқали 2 миллион тонна юк ташилади
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича ишлар давом этмоқда.
«Ўтган йили юк ташиш ҳажми 2 баробарга ошиб, 1,7 миллион тоннага етди. Озарбайжон, Туркия ва Грузия билан имзоланган йўл хариталарининг амалга оширилиши туфайли жорий йилда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали 2 миллион тонна юк ташилади, 2025 йилга бориб эса йўналишнинг ўтказиш қобилияти 10 миллион тоннага етади», - деди Алихан Смаилов.
Бундан ташқари, у туризм соҳасида умумий қиймати 290 миллиард тенге бўлган 100 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилишини айтди. Бу йўналишда 5 минг 700 янги иш ўрни яратилади.
Элатиб ўтамиз, аввал хабар қилинганидек, Бош вазир Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши жорий йилнинг биринчи чорагида 4,9 фоизни ташкил этганини маълум қилган эди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов