Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши жорий йилнинг биринчи чорагида 4,9 фоизни ташкил этди – Бош вазир
«Бугунги кунда миллий иқтисодиёт ноқулай ташқи шароитларга мослашди ва барқарор ўсиш йўлига ўтди. Мураккаб ташқи вазиятга қарамай, 2022 йилда иқтисодиётнинг реал ўсиши 3,2 фоизни ташкил этди», - деди Алихан Смаилов.
ҚР Бош вазири, шунингдек, мамлакатга 28 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилганини, 18 фоизлик ўсиш таъминланганини маълум қилди.
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг реал ҳажми 8 фоизга ошди. Ташқи савдо айланмаси 32 фоизга ошиб, 134 миллиард долларни ташкил этди. Фаолият кўрсатаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 27 фоизга ошиб, 1,8 миллион донани ташкил этди.
«Бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 13 фоизга ошиб, 3,9 миллион кишига етди. Натижада, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 36 фоизни ташкил этди (бир йил аввал 33,5 фоиз), - қўшимча қилди Алихан Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Муаллиф: Серик Сабеков