Жорий йилда Қозоғистонда қиймати 7,4 млрд долларлик полиэтилен заводи қурилиши бошланади

ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида жорий йилда саноат соҳасида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳаларини айтиб ўтди.

Рабочие Жұмысшылар промышленность өнеркәсіп
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

“Жорий йилда қиймати 7,4 миллиард долларлик полиэтилен заводи қурилиши бошланади. 1,3 миллиард долларлик бутадиен заводининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Қозоғистон Тараққиёт банки кўмагида инвестор Павлодар вилоятида алкилат ишлаб чиқариш заводини қуришни йўлга қўймоқчи. Qarmet корхонаси йилига 200 минг тонна кўмир қазиб олишни бошлади”, - деди у.

Ҳукумат раҳбари мазкур лойиҳа қиймати 262 миллион доллар бўлишини, унинг доирасида 15 турдан ортиқ кўмир-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилганини маълум қилди.

“China Energy компанияси мамлакатда кўмир кимёси бўйича 4 миллиард долларлик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Айни пайтда кўмир конининг оптимал жойи танланмоқда”, – дейди Олжас Бектенов.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар