Ҳукумат ва ҳокимлар фаолияти самарадорлигини фуқароларнинг ҳаёт сифатига қараб баҳолаймиз – Қасим-Жомарт Тоқаев
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.

Президентнинг сўзларига кўра, Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши дунёда юз бераётган кескин ўзгаришлар фонида ўтмоқда.
“Глобал жараёнлар мамлакатимиздаги иқтисодий вазиятга кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Яна шуни ёдда тутишимиз керакки, тотал рақамлаштиришга асосланган янги технологик тузилмага ўтиш дунёда сифат жиҳатидан янги воқеликларни яратишга олиб келади. Бунга тайёр бўлиш керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари янги воқеликка муваффақиятли мослашиш Қозоғистоннинг рақобатбардошлиги ва барқарор тараққиётида ҳал қилувчи омил бўлишини таъкидлади.
“Ҳукумат ва ҳокимлар фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, иқтисодиётни ривожлантириш, фуқароларнинг турмуш сифатини яхшилаш натижаларига қараб баҳолаймиз. Бугун биз ўтган йилни сарҳисоб қилиш, тезроқ ҳал этилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни шакллантириш учун йиғилдик”, – дея қўшимча қилди Президент.