Жорий йилда Алматида 30 мингга яқин иш ўрни очилди
«Жорий йилнинг 5 ойида мегаполис иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсди. Қисқа муддатда иқтисодий кўрсаткич 122,2 фоизга, ишбилармонлик фаоллиги индекси эса йиллик инфляциянинг секинлашиши ҳисобига 58,7 фоиз пунктгача тезлашди. Савдо, қайта ишлаш саноати, транспорт ва омбор хўжалиги иқтисодий ўсишнинг драйвери бўлди», – деди Ерболат Досаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида капиталга 484 миллиард тенге инвестиция киритилди. Шу билан бирга, хусусий инвестициялар 2,7 фоизга ошди.
«Меҳнат бозоридаги вазият барқарор. Йил бошидан буён 29 минг 400 та иш ўрни яратилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи доимий. 2023 йил якунларига кўра, шаҳар иқтисодиётининг ўсиши 5-5,5 фоиз даражасида бўлишини тахмин қиляпмиз», – деди Е. Досаев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи