Жорий йилда 560 минг нафар бола спорт секциялари билан қамраб олинади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда 560 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар бепул спорт секцияси ёки ижодий тўгарак билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Болаларнинг спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Оммавий спортни, жумладан, спорт секцияларини, ижодий тўгаракларини ривожлантириш жуда муҳим. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ўтган йили давлат буюртмаси асосида 400 минг нафардан ортиқ 4 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ижодий тўгарак ва спорт секцияларида қатнашди»

, – деди вазир.

Бу лойиҳа жорий йилда ҳам давом этишини таъкидлади.

«Хусусан, болалар салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудларда 86,7 миллиард тенге маблағ ажратилиб, бунинг натижасида 560 минг нафардан ортиқ бола ва ўсмирлар бепул спорт секцияси ёки ижодий тўгарак билан таъминланади. Энди ҳудудларда процессуал масалаларни тезлаштириш, тезроқ ишга киришиш зарур. Бу борада вилоят спорт бошқармаси раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш, Давлат раҳбарининг топшириқларини юқори савияда бажариш - умумий вазифа деб биламан»

, – дейди Асхат Оралов.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар