10:40, 06 Ноябрь 2023 | GMT +5
Жокович Париждаги мастерс мусобақасида ғолиб чиқди ва ўз рекордини янгилади
Финалда Жокович болгариялик Григор Димитров (17-ўрин) билан учрашди ва уни икки сетда мағлуб этди – 6:4, 6:3. Турнир аввалида Новак аргентиналик Мартин Этчеверрини (31-ўрин) – 6:3, 6:2, голландиялик Таллон Гриекспорни (23-ўрин) – 4:6, 7:6, 6:4, даниялик Хольгер Рунени (7-ўрин) - 7:5, 6:7, 6:4 ва россиялик Андрей Рублевни ҳам (5-ўрин) - 5:7, 7:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этганди.
Мусобақада ғолиб чиққани учун Новак Жокович 836 355 евро ишлаб олди ва 1000 рейтинг очкосига эга бўлди. Сербиялик теннисчи ўз рекордини ҳам янгилади: у фаолиятидаги 40 мастерс турнирида ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда эса 36 марта мастерс серияли турнирларида ғолиб чиққан испаниялик Рафаэль Надаль жойлашган.