Жо Байден Сурия ва Туркиядаги зилзила қурбонларига 50 миллион доллар беришга қарор қилди

None
WASHINGTON. ТАSS-Кazinform – АҚШ президенти Жо Байден Сурия ва Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган қочқинлар ва муҳожирларга фавқулодда ёрдам федерал жамғармасидан 50 миллион доллар юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй жума куни тарқатган меморандумда айтилган, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

Америка Қўшма Штатлари Президенти 2023 йил февралида Туркия ва Сурияда юз берган зилзила оқибатида қочқинлар ва муҳожирларнинг зудлик билан эҳтиёжларини, шу жумладан халқаро ва нодавлат ташкилотларга инсонпарварлик ёрдамини қондириш учун жамғармадан 50 миллион долларгача маблағ ажратиш миллий манфаат учун муҳим эканини маълум қилди«, - деб таъкидлади у.

6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар 9 соат фарқ билан содир бўлди.

Зилзила ва юзлаб ерости силкинишлари республиканинг 10 та провинцияси ва қўшни мамлакатларда, жумладан, энг кўп жабрланган Сурияда ҳам сезилди.

20 феврал куни Хатай провинциясида 6,4 ва 5,8 магнитудали иккита зилзила содир бўлди.

Туркияда қурбонлар сони 44218 нафарни ташкил қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram