Жибек Қуламбаева жуфтлик баҳсларида Европадаги мусобақанинг финалига чиқди

None
Фото: ktf.kz
Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Скопье (Шимолий Македония) ITF W40 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Сўнгги пайтда жуфтлик баҳсларида муваффақиятли иштирок этаётган қозоғистонлик теннисчи литвалик Юстина Микульските билан биргаликда мазкур мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилди.

Турнир давомида Қозоғистон-Литва жуфтлиги учта ўйинда ғалаба қозонди. Ярим финалда грецияликлар Элени Христофи — Димитра Павлоуни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Ж.Қуламбаева ва Ю.Микульскитенинг финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Бунгача қозоғистонлик спортчи Рим ва Прагада ўтказилган жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақият қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Юлия Путинцева Осака турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди.

Қозоғистон – Болгария учрашувига қуръа ташланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар