Жибек Қуламбаева жаҳон рейтингида кўтарилди

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Уимблдон»ни чорак финалда якунлаган Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 3-ўринни сақлаб қолди.

Етакчиликни Польша вакили Ига Швентек бошлаган бўлса, иккинчи ўринда беларуслик Арина Соболенко боряпти.

Уимблдон ғолиби чехиялик Маркета Вондроушова 42-ўриндан 10-ўринга кўтарилди.

Яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева 56 дан 60 га тушиб кетди, Жибек Қуламбаева эса 435 дан 422 га кўтарилди.

Жуфтликлар баҳсида чехияликлар Катерина Синиакова, Барбора Крейчикова, америкалик Жессика Пегула кучли учликда.

Қозоғистонлик Анна Данилина 24 дан 25 га, Е. Рибакина 97 дан 107 га тушиб кетди. Жибек Қуламбаева 198 дан 186 га ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чехиялик теннисчи Уимблдон турнири чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Жибек Қуламбаева Рим турнири ғолибига айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар