18:40, 05 Январь 2024 | GMT +5
Жибек Қуламбаева Таиланддаги мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди
Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Нонтхабури (Таиланд) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида финал босқичига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган Ж.Қуламбаева грециялик Сапфо Сакеллариди билан бирга ярим финалда таиландлик Луксика Кумхум ва жанубий кореялик Со Хен Пакга қарши кортга чиқди.
Қозоғистон-Греция жуфтлиги рақибларини 6:4, 6:1 ҳисобида яққол устунлик билан мағлуб этди.
Учрашув атиги 1 соат 11 дақиқа давом этди.
Ж.Куламбаева – С.Сакеллариди финалда яна бир таиландлик Ланлана Тараруди – тайпейлик Хиа Юи Тсао билан бош соврин учун курашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Брисбен турнирининг ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ