Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирда бир кунда иккита ғалабага эришди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Гургаонда (Ҳиндистон) ITF турнирини ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик теннисчи ҳиндистонлик Анкита Раина билан биргаликда жуфтлик баҳсларида мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилди.
Ж.Қуламбаева – А.Раина дастлабки баҳсда ҳиндистонлик Зеел Десай – япониялик Ринон Окувакини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди – 2:6, 6:3, 11:9.
Қозоғистон-ҳинд жуфтлиги ярим финалга чиқиш учун япониялик Акико Омаэ ва Икуми Ямадзаки билан беллашади.
Дунёнинг 493-ракеткаси Жибек Қуламбаева яккалик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этди. У дунё рейтингида 951-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Хумера Бахармусни қийинчиликсиз мағлуб этди – 6:1, 6:0.
Жибек иккинчи босқичда 1001-ўринни эгаллаган япониялик Ринон Окуваки билан куч синашади. Агар ғалаба қозонса, чорак финалга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик Дубайда 22 та эйс амалга ошириб, чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.