Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги мусобақани муваффақиятли бошлади

Жибек Қуламбаева
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Мумбай (Ҳиндистон) ITF турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дунёнинг 469-ракеткаси Ж.Қуламбаева илк учрашувини дунё рейтингида 923-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Вайшанави Адкарга қарши ўтказди.

Дастлабки ўйинда майдон эгаси 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бироқ бундан кейин Жибек ўйин тизгинини ўз қўлига олди – 7:5, 6:3.

Жибек Қуламбаеванинг иккинчи даврадаги рақиби кейинроқ аниқланади.

Кеча қозоғистонлик теннисчи жуфтлик баҳсларида литвалик Юстина Микулските билан биргаликда маҳаллий спортчилар Шривалли Бамидипати ва Вайдехи Чаударига ютқазиб қўйди: 6:7 (5:7), 2:6.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар