Жибек Қуламбаева Франциядаги турнир ғолибига айланди

Жибек Қуламбаева Франциядаги турнир ғолибига айланди
Фото: sports.kz

Францияда бўлиб ўтган Шербур ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида қозоғистонлик Жибек Қуламбаева ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган Ж.Қуламбаева ва Польша вакили Мартина Кубка финалда франциялик Ясмин Мансури ва бельгиялик Лора Солден билан чемпионлик учун кураш олиб борди.

Қозоғистон-Польша терма жамоаси рақибларини 6:0, 6:3 ҳисобида осонликча мағлуб этди.

Шу тариқа, Жибек Қуламбаева ITFнинг навбатдаги жуфтлик баҳсларида энг яхши натижага эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева ITF турнири финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар