Жибек Қуламбаева Аргентинадаги мусобақада асосий тўрга йўлланма олди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 378-ракеткаси Жибек Қуламбаева Буенос-Айрес (Аргентина) WТА 125 турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.
Қозоғистонлик спортчи саралаш босқичи финалида аргентиналик Гвадалупе Рондинонини мағлуб этди.
Иккала сет ҳам яққол устунлик билан якунланди - 6:1, 6:0.
Атиги 45 дақиқа давом этган ўйинда Жибек эйс амалга оширмади, аммо 7 та брейк-пойнтдан 6 тасини қўлга киритди.
Шундай қилиб, асосий тўрга йўл олган Жибек Қуламбаеванинг кейинги рақиби кейинроқ аниқланади.
Аввалроқ Ж. Қуламбаева словениялик Вероника Эрьявец билан биргаликда Колумбиянинг Сопо ва Чилининг Колина шаҳарларида бўлиб ўтган WТА 125 турнирларида ғолиб бўлган эди.